Эртага Ўзбекистонда об-ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

Сақлаш
20:55 / 01.04.2022 939 0

«Ўзгидромет» 2 апрель, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10 даража, кундузи 20-22 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

 

Сирдарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

 

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 19-24 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//