“Порлоқ келажакка қадам – менинг маҳаллам билан!”

Сақлаш
14:16 / 01.04.2022 955 0

Тошкент шаҳридаги 112-ИДУМда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкор ташкилотлар билан бирга Катта Олтинтепа маҳалласи ёшлари иштирокида “Порлоқ келажакка қадам – менинг маҳаллам билан!” шиори остида маданий-маърифий ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тадбир ташкил этди.

 

 

Президентнинг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида маҳаллаларда ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёш авлодни интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш ҳамда улар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий қилиш, таълим муассасаларидаги фаол ёшлар етакчиларига кўмаклашиш ва бу йўналишда “Тошкент тажрибаси”ни яратиш белгиланган.

 

 

Тадбирда Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқиши бўлиб ўтди. Ёзувчилар уюшмаси масъул ходими Фароғат Худойқулованинг ёшларни китобхонликка қизиқтириш борасидаги чиқиши ҳаммада ўзгача тассурот қолдирди. Кинематография агентлиги томонидан фильм намойиш этилди ва киноижодкорлар билан учрашув уюштирилди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//