Урганч шаҳридаги ҳолат юзасидан муносабат

Сақлаш
04:48 / 01.04.2022 1884 0

Урганч шаҳридаги ножўя ҳолат юзасидан бир неча соат олдин тарқалган видеолар кўпчилик қатори бизнинг ҳам таъбимизни хира қилди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, хусусий корхонага тегишли монитор номаълум кимсаларнинг киберҳужумига учрагани айтилган эди. Кейинчалик хусусий корхонанинг мониторга масъул ходими томонидан атайлаб уюштирилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар суриштирувни давом эттирмоқда.

 

Бугунги ахборот асрида кибер хавфсизликни таъминлаш фақат иқтисодиёт, мудофаа ва саноат каби соҳаларда эмас, шу билан бирга маънавият ва маърифат йўналишида ҳам ниҳоятда долзарб аҳамият касб этмоқда. АКТ тобора ривожланиб бораётган ҳозирги даврда халқимизнинг маънавиятига турли таҳдидлар кузатилишига тайёр туришимиз шартлигини вазият тақозо қилмоқда.

 

Таъкидлаш лозимки, ҳолатни тасвирга олган фуқаролар муаммога тезда барҳам бериш мақсадида тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани таҳсинга лойиқ. Вазиятдан хабар топган Урганч шаҳар ҳокимлиги мониторни дарҳол электр манбаидан уздирган.

 

Пайтдан фойдаланган айрим блогерлар эса арзон машҳурлик илинжида ножўя тасвирларни пардасиз ҳолатда ижтимоий тармоқларга тарқатмоқдаки, бу нафақат одоб-ахлоқ мезонларининг оёқ ости қилиниши, айни пайтда ҳуқуқбузарлик сифатида ҳам баҳоланиши тарафдоримиз. Уларни ҳам бевосита айбдорлар билан бирга жавобгарликка тортиш масаласини қонунан кўриб чиқишни тегишли ташкилотлардан сўраб қоламиз.

 

Тез орада ҳолат юзасидан яна ахборот берилади.

 

Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилоят бўлими

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//