Тошкентда 27 ёшли йигит инфокиоскни ўғирлаб кетди

Сақлаш
20:26 / 31.03.2022 809 0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инфокиоскни ўғирлаган шахс қўлга олинди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, 19 март куни соат 20:00 ларда номаълум шахс UzPaynet МЧЖга тегишли 22 миллион сўмлик инфокиоскни ўғирлаб кетган. Ушбу шахс қурилмани ўзининг Nexia автомобилига ортиб, кимсасиз жойга олиб борган. У ерда инфокиоскни очиб, ичидаги 3 миллиондан сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштирган.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида гумонланувчи шахс – 27 ёшли А.М. қўлга олинган. Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар Яшнобод тумани ИИО ФМБга юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//