Спорт
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Атлетлар комиссияси ташкил этилди. Унинг таркиби шакллантирилди.
Куни кеча Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, спортчи ва мураббийлар иштирокида мазкур комиссиянинг тузилишига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда спортчиларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ўз овозига эга бўлишларини таъминлаш ҳамда манфаатларини ҳимоя қилишда мазкур комиссиянинг аҳамияти беқиёслиги таъкидланди.
Йиғилиш давомида Халқаро олимпия қўмитаси талаблари асосида тегишли спорт федерациялари томонидан тавсия этилган 12 нафар спортчи орасидан овоз бериш йўли билан Атлетлар комиссияси аъзолари, унинг раҳбар органи саралаб олинди.
Ёпиқ овоз бериш тарзида ўтган сайлаш жараёнида Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Ришод Собиров (дзюдо), Дмитрий Шокин (таэквондо), Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш), Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик), Светлана Радзивил (енгил атлетика) ва Комилжон Тўхтаев (тоғ чанғиси) мазкур комиссия аъзолигига сайланишди.
Комиссияга раҳбар ва ўринбосарлар таркиби шакллантирилди. Унга кўра, Дмитрий Шокин комиссия раиси, Оксана Чусовитина ҳамда Бекзод Абдураҳмонов унинг ўринбосарлари сифатида таништирилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ