Пандемия билан боғлиқ уч сценарий маълум қилинди

Сақлаш
16:37 / 31.03.2022 911 0

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус йил давомида коронавирус билан кузатилувчи тахминий сценарийларни  маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, йил давомида COVID-19 мутацияга учрашда давом этади, инфекциянинг яна қатор янги штаммлари пайдо бўлиши мумкин. Аммо оммавий эмлаш кўрсаткичлари ошиши ва аҳоли иммунитети кучайиши билан хасталикнинг оғир асоратлари камайиб боради.

 

Биринчи сценарийга кўра, коронавируснинг оғир кечувчи штаммлари пайдо бўлмайди ва касалликка қарши мавжуд вакциналар ёрдамида курашиш кутилган самарани беради.

 

Иккинчи сценарийга мувофиқ, COVID-19нинг ҳозиргидан ҳам юқумлироқ ва тез тарқалувчи вариантлари юзага келади.

 

Учинчи сценарийга асосан, одамларни коронавируснинг оғир асоратларидан асраш анча мураккаблашади. Бундай вазиятда янги, янада самарали вакциналар ишлаб чиқариш талаб этилади.

 

Шунга қарамай, ЖССТ тиббий ниқоблар, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш орқали касалликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш мумкинлигини таъкидлади.

 

Энг муҳими, жорий йил иккинчи ярмига қадар дунёдаги ҳар бир мамлакат аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланишига эришиш бирламчи мақсад ҳисобланади. Бу жараёнда, аввало, тиббиёт ходимлари, кексалар ва хавф гуруҳига мансуб бошқа қатламни қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

“Баъзи давлатларда тўртинчи доза билан эмлаш жараёнлари бошлангани қувонарли, — дейди Т. Гебрейесус. — Аммо дунё аҳолисининг учдан бир қисми, шу жумладан, Африкада яшовчиларнинг 83 фоизи ҳатто биринчи босқичда вакцина олгани йўқ. Бу эса барчамизда хавотир ва ташвиш уйғотиши керак”.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//