Жамият
Давлат экология қўмитаси хизмат машина паркига биринчилардан бўлиб 10 дона электромобиль харид қилди. Қўмита ахборот хизмати хабар беришича, келажакда қўмитанинг барча хизмат машиналарини электромобилларга алмаштириш ва уларни муқобил энергия манбалари ҳисобидан қувватлаш тизимини жорий қилиш режалаштирилган.
Маълум қилинишича, мамлакатимизда ҳар йили атмосфера ҳавосига 2,3 млн тоннага яқин зарарли чиқиндилар ташланади. Шунинг 60 фоизига яқини автотранспорт воситаларидан ажралаётган зарарли чиқинди ҳисобланади.
“Атмосфера ҳавосига бензин ёқилғисида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 78%, пропан, бутан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 57 %, метан газида ҳаракатланадиган автотранспорт воситалари 27%, электромобилларда эса 0% зарарли CO2 газини атмосфера ҳавосига ажратади”, дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Маданият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77384
Жамият
56506
Жамият
55703
Жамият
50754
Жамият
//
Изоҳ йўқ