Паркент ижод уйида Наврўз сайли ўтказилди

Сақлаш
14:54 / 31.03.2022 1484 0

Кеча, 30 март куни "Паркент" ижод уйида "Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми" номли байрам тадбири ҳамда журналистлар учун пресс тур ташкил этилди.

 

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси   Спичрайтер Хайриддин Султонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ҳамда юртимизда ижод қилаётган таниқли шоир-ёзувчилар, ёш ижодкор ва санъаткорлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар бугунги кунга шукроналик келтириб, тинчликнинг қадрига етиш кераклигини айтишди. Ўқилган шеърлар, ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга баҳорий жўшқинлик бағишлади.

  

 

 

Наврўз сайли давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари бир пайтнинг ўзида 64 кишини бағрига сиғдира оладиган ижод уйи фаолияти билан яқиндан танишдилар. Замонавий андозалар асосида қурилган кутубхона, ошхона, чойхона, очиқ айвон, қишки ва ёзги сузиш ҳавзаси ҳамда 150 ўринли амфитеатрни кўздан кечиришди.  

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//