Жамият
Бугун Паркент туманидаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Адабиёт – халқнинг юраги» мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Анжуманда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқди.
«Бу тадбир, муҳтарам Президентимиз айтганидек, «Адабиёт – халқнинг юраги» дея бежиз номланмаган. Адабиёт деган тушунча дунёнинг турли мамлакатларида турлича жаранглайди. Лекин ўзбек халқида адабиёт деганда, аввало, адаб, одоб, ахлоқ, маънавият тушунилади.
Тадбир меҳмонлари адабиёт, маънавият, маърифат сизларнинг фаолиятингизда йўлчи юлдузга айланиши лозимлигини таъкидлашди. Ҳа, етакчи бўлиш осон эмас. Ёшларни эргаштиришингиз учун шунга муносиб бўлишингиз керак. Бунинг учун мард ва адолатли бўлишингиз, Ватаннинг хизматига шайликни амалда исбот қилишингиз керак», деди Минҳожиддин Мирзо.
Тадбирда ёшларга турли мавзулардаги бадиий китоблар топширилди.
Маданият
Жамият
Спорт
Жаҳон
Сиёсат
77320
Жамият
56471
Жамият
55664
Жамият
50723
Жамият
//
Изоҳ йўқ