Ўзбекистонда давлатнинг «олтин акция» ҳуқуқи бекор қилинди

Сақлаш
19:46 / 30.03.2022 843 0

«Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

 

Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва кенгаш корхонанинг бошқарув органи бўлиши мумкинлиги белгиланди.

 

Давлатнинг айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи «олтин акция»га оид нормалар қонунчиликдан чиқариб ташланди.

 

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши аъзоларининг ваколати 1 йилдан 3 йилга узайтирилди.

 

Юридик шахсларнинг устав фондида камида 5 фоиз улушга эга бўлган иштирокчилар ва акциядорлар аудиторлик текширувининг буюртмачилари бўлиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 10 фоиз эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//