Қурилиш вазирлиги 3 ойга бормай деворлари ёрилган мактаб ҳолатига изоҳ берди

Сақлаш
17:18 / 30.03.2022 953 0

Kun.uz сайтида эълон қилинган 6 ой таъмирланган мактаб деворлари 3 ойга бормай ёрилди мақоласи юзасидан Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Наманган туманида жойлашган 29-сонли мактаб объектида мукаммал қайта қуриш ишлари амалга оширилган. Жорий йилнинг март ойида мактабнинг 1-қаватида айрим хоналарнинг парда деворларида, оқава сув қувурларининг (канализация) чокларидан сув сизиши оқибатида ёриқлар вужудга келганлиги аниқланган.

 

 

Хабарда айтилишича, Наманган вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан 2022 йил 18 март куни мактаб биносининг 1-қаватида тиббиёт хонаси, омборхона, физика, лаборатория хонаси ва ҳожатхонадаги чўккан ҳамда ёриқлар ҳосил бўлган парда деворлар бузиб олиниши кераклиги ҳақида хулоса берган.

 

 

«Парда деворлар бузиб олиниб, лойиҳачи ташкилотнинг лойиҳа ечими асосида парда девор ҳамда пойдеворларида кучайтириш ишларини бажариши лозимлиги ва парда деворларини меъёрий талаблар асосида қайта бажариш кераклиги тавсия этилган», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//