Маданият
Интернет сайтларида Бухоро шаҳридаги «Абдулазизхон» мадрасаси ва унинг қулаб тушган шарқий қисмидаги деворини консервация ва реставрация қилиш ишлари оқсаётганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирилди. Маданий мерос агентлигининг Бухоро вилоят бошқармаси ахборот хизматига кўра, ХVII асрда бунёд этилган ушбу объект ЮНEСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ва ҳақиқатдан ҳам таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.
Шу сабаб 2020 йилда «Абдулазизхон» мадрасасини реставрация қилиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросини муҳофаза қилиш тўғрисидаги Конвенцияси талабларига асосан Умумжаҳон мероси марказига тақдим этилган. ЮНEСКОнинг маслаҳат қўмитаси ҳисобланган IKOMOS халқаро ташкилоти томонидан мадрасанинг авария ҳолатида бўлган қисмларини консервация қилиш ишларига рухсат берилган.
Хабарда айтилишича, айни вақтда мадрасанинг том ва пойдевор қисмини мустаҳкамлаш, қулаб тушган ва унга туташ девор қисмларини таъмирлаш ва қайта тиклаш, ободонлаштириш ишларига жами 4,5 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ