Жамият
Наманган шаҳридан Россиянинг Красноярск шаҳрига 29 мартдан бошлаб мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақида Uzbekistan Airways хабар берди.
Қайд этилишича, шу куни «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Express Наманган–Красноярск–Наманган халқаро йўналиши бўйича илк парвозни амалга оширади. Ушбу йўналишдаги мунтазам авиақатновлар тўлиқ эконом форматида ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади. Рейслар жадвали қуйидагича:
Намангандан учиш: 17:35 (Тошкент вақти билан);
Красноярскка етиб бориш: 22:50 (Красноярск вақти билан);
Красноярскдан учиш: 00:20 (Красноярск вақти билан);
Наманганга етиб келиш: 01:55 (Тошкент вақти билан).
Наманган–Красноярск йўналиши бўйича багаж билан авиачипта нархи 2 миллион 388 минг 69 сўмдан, Наманган–Красноярск–Наманган йўналиши бўйича эса 4 миллион 433 минг 304 сўмдан бошланади. Нархлар 29 март ҳолатига кўра амал қилади.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77629
Жамият
56670
Жамият
55875
Жамият
50939
Жамият
//
Изоҳ йўқ