Жамият
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг «Ситораи Моҳи хосса» тарихий музей мажмуасида қиз товус патларини юлиб олгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, видеолавҳа юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида аниқланишича, 26 март куни Ғиждувон туманида яшовчи Н.Т. исмли шахс икки нафар вояга етмаган қариндошлари О.Х. ва С.Х.лар билан Бухоро шаҳридаги «Ситораи Моҳи хосса» тарихий музей мажмуасига саёҳатга келган. О.Х. музей ҳовлисида юрган товуснинг икки дона патини юлиб олган.
Ҳолат юзасидан вояга етмаган О.Х.нинг онаси Г.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77740
Жамият
56719
Жамият
55941
Жамият
50996
Жамият
//
Изоҳ йўқ