Ўзбекистон фуқароларининг Тожикистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати ўзгартирилди

Сақлаш
22:59 / 29.03.2022 739 0

Тожикистон парламентининг қуйи палатаси Ўзбекистон билан ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани тасдиқлади. Энди Ўзбекистон фуқаролари Тожикистонда 10 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолиши мумкин бўлади.

 

2018 йил 9 март ва 2021 йил 10 июндаги Фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомага асосан ўзгартиришлар киритилди.

 

Унга кўра, томонлардан бирининг фуқаролари бошқа томон ҳудудига кирувчи давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб 10 иш куни ичида яшаш жойидаги давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш мажбуриятидан озод этилади.

 

Илгари амалда бўлган қоидалар чегарани кесиб ўтган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида яшаш жойидаги давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтишни назарда тутарди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//