Ўзбекистонда апрель ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Сақлаш
21:18 / 29.03.2022 1032 0

«Ўзгидромет» 2022 йилнинг апрель ойида кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Қайд этилишича, ушбу ой асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ҳафтасида кундузги ҳарорат 17-22 даражадан 23-28 даражагача, жанубда баъзи жойларда 30-33 даражагача кўтарилади. Фақат 2 апрель куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида ва Фарғона водийсининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли момақалдироқ ёмғири ёғиши мумкин.

 

Кейинчалик, прогнозларга кўра, апрель ойи ҳарорат тартиби бўйича ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 23-28 даража илиққача, республика жанубида 30-33 даража илиққача ўзгариб туради.

 

Ойнинг айрим кунларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда дўл ёғиши эҳтимоли мавжуд.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//