Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов хорижда даволанмоқда. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олган.
"Шифокорларнинг консилиум хулосасига кўра, А.Камиловнинг саломатлигини янада чуқуррок текширувдан ўтказиш зарурати юзага келгани сабабли, айни кунларда вазир ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида хорижда даволанишни давом эттирмоқда", дейилади хабарда.
Маълумотда вазирнинг айни қайси хориж мамлакатида экани айтилмаган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ