Танадаги шиш ва кўкаришларга эътиборсиз бўлманг. Улар юрак хасталиклари белгиси бўлиши мумкин

Сақлаш
17:10 / 29.03.2022 831 0

АҚШ дерматология академияси мутахассислари юрак касалликларининг ташқи аломатларини маълум қилди. Уларнинг фикрича, тери ва тирноқлардаги “огоҳлантирувчи” ўзгаришлар, қолаверса, танада намоён бўладиган турли шишлар бунинг белгиларидир.

 

Масалан, иссиқ шароитда теридаги кўкаришлар қон таркибида кислород етишмаётганидан далолат бўлиши мумкин. Агар бундай ҳолатда зарур муолажалар амалга оширилмаса, тўқималар ҳалокати кузатилиши табиий.

 

Терида кўк ёки бинафшаранг “тўр”лар пайдо бўлиши эса кичик артерияларда тиқинлар юзага келганини тасдиқлайди. Бу – тўқималар ва тана аъзоларнинг ички шикастланишига сабаб бўлади. Бироқ, тўрсимон нақшлар баъзи дори-дармонларга реакция сифатида ҳам ҳосил бўлади. 

 

Оёқларда пайдо бўладиган шишлар эса юрак фаолиятида бузилишлар кузатилаётганини англатади. Шунингдек, оёқларда суюқлик тўпланиши ҳам жиддий юрак хасталиклари ҳақида “сигнал” беради.

 

Учи пастга эгилган тирноқлар ва шишган бармоқ учлари ҳам шифокорга бориш учун етарли асос. Чунки бу баъзида юрак ёки ўпка билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг белгиси бўлиши мумкин.

 

Тирноқ остидаги жароҳат билан боғлиқ бўлмаган қизил ёки бинафшаранг чизиқлар ҳам юрак хасталигига ишорадир. Ўз навбатида, қўл ёки оёқ бармоқларида оғриқлар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Негаки, бу ҳолатлар эҳтимол қон томирлари ёхуд юракдаги инфекциялар аломатига яқин белгилар ҳисобланади.

 

Шунингдек, кафт ва оёқлардаги жигарранг ёки қизғиш доғлар ҳам худди шундай касалликлар белгиси бўлиши мумкин.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//