Жамият
Ижтимоий тармоқларда Қарши давлат университети ўқитувчиси талабанинг юзига мушт туширгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан университет ахборот хизмати изоҳ берди.
Қайд этилишича, воқеа 2022 йил 14 март куни содир бўлган. Дарс жараёнида талаба С.Норбўтаев профессор Н.Дилмуродовнинг бир неча марта огоҳлантириш беришига қарамасдан дарсга эътиборсиз ва ёзмасдан ўтирган.
“Натижада талабанинг ўзини бундай тутиши домлани асабийлашишига ва талабани туртишига сабаб бўлган”, дейилади хабарда. Айни вақтда ҳолат раҳбарият томонидан назоратга олинган.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
4 Изоҳлар
Primqulov Husan Shavkatullo O'g'li
12:01 / 01.01.1970
Albatta o'qituvchini ayiblashadi nima emish psixalogik nuqti nazardan o'qituvchi talabani izza qimasligi kerak! a birodar o'qtuvhini darsini bo'lgan, darsda yozmay o'tirgan talabani ko'rgan talabalar soni ko'payishiga sababchi bo'ladigan TALABA JANOBLARI JABIRLANUVCHI hisoblanadi. Lekin barcha o'qtuvchilarni ham oqlab bolmaydi!!!
Durdona
12:01 / 01.01.1970
Oxirgi vaqtlarda o'qituvchiga Nima mumkin-u Nima mumkin emasligini bilmay qoldik. Agar o'quvchiga indamasa, o'qituvchi befarq deyiladi, ular un jon kuydirilib nimadir qilsa , johil deyiladi. Yo'lpatrol xizmatchilariga tayoq yegani un o'zini himoyalash un yaxshi imkoniyatlar berildi, lekin o'qituvchi kaltaklansa ham hech kimga qizig'i yo'q, Unga doimgiday hech narsa mumkin emas. Qani qadr?!
Умарова Гулноза Носирхоновна
12:01 / 01.01.1970
Мирзаев Ғуломжонни гапларига қўшиламан. Бу ҳолат аслида уюштирилганга ўхшайди. Видеога олган талаба ҳам аслида дарсга бефарқ. Билимли бўлсанг ҳаётда қийналмай тўкис яшайсан, деган домла энди айбдорми? Домлага берилган ҳайфсанни талабага бериш керак эди.
Мирзаев Гулом Ризокулович
12:01 / 01.01.1970
Дарсни бузиб, колган талабаларни илм олишига тускинлик килган талабага бу хам кам. Шундайларни касрига хамма жабрини тортяпти. Профессор ноилож шу йулни тутган. Талабани каттик назоратга олиш керак.