Жамият
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 2021 йилнинг октябрь ойида 3-курс талабасига тегажоғлик қилгани ва уни ойнадан итариб юборгани айтилган декан ўринбосари ҳибсга олингани хабар қилинганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов суд иши бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, жиноят иши бўйича тергов гуруҳи тузилиб, гумонланувчи Б.Й. Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Жиноят иши Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми ва 105-моддаси 1-қисмига қайта малакаланиб, Б.Й.га нисбатан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланилган. 2021 йилнинг 1 ноябрь куни унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 1-қисми ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан айб эълон қилинган.
4 март куни жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари якунланиб, томонлар жиноят иши ҳужжатлари билан таништирилган. 8 март куни жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, хулосани тасдиқлаш ва тегишли судга юбориш учун Яккасарой туман прокуратурасига юборилган. 10 март куни Яккасарой туман прокурорининг ўринбосари томонидан жиноят иши бўйича айблов хулосаси тасдиқланиб, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига юборилган.
Сиёсат
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ