Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади – Президент

Сақлаш
23:58 / 28.03.2022 794 0

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

 

Йиғилишда 56 та тумандаги 243 та олис ва чекка маҳаллада 562 та оилавий шифокор лавозими вакант бўлиб турганига эътибор қаратилди.

 

Хоразм, Қашқадарё, Бухорода бўш ўринлар анча юқори бўлсада, апрель ойида ушбу вакант лавозимларга мутахассис жалб этиш умуман режа қилинмагани кескин танқид қилинди.

 

Ёки, Тошкент вилоятида йил якунига қадар 70 та олис ва чекка маҳаллада тиббиёт пунктини ташкил этиши лозим бўлсада, бу борада апрель ойи режасида бирорта амалий вазифа йўқ.

 

«Ҳар бир вилоят ҳокими тиббиёт масалалари билан шахсан шуғулланиши шарт ва улардан сўров қаттиқ бўлади.

 

Энди, ҳар ой бошида қилинган ишлар ва янги ой режаларини ўзим эшитиб бораман.

 

Очиқ мулоқотдан кейинги ўзгаришларни нафақат тиббиёт ходимлари, балки ҳар бир хонадон сезиши шарт», деди Президент.

 

Давлатимиз раҳбари бу борада қатор вазифаларни белгилаб берди.

 

Энг аввало, апрель ойида:

 

- 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади;

 

- ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади;

 

- 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланди, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

 

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши таъминланади.

 

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//