Жамият
Миришкор туман Юксалиш маҳалласида яшовчи Ҳайит Байрамова 114 йилдан буён шахсини тасдиқловчи ҳужжатсиз яшаб келган. Бу ҳақида Миришкор туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳайит момонинг фарзанди Миришкор туман Адлия бўлимига 1908 йилда туғилган онасининг туғилганлик фактини белгилашда амалий ёрдам сўраб мурожаат этган. Адлия тўпланган ҳужжатларни ФИБ Касби туманлараро судига киритади.
Бугун, 28 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро суди раиси Ш.Тўхтаев раислигида Ҳайит Байрамова яшаётган хонадонда сайёр суд бўлиб ўтган.
«Туман Адлия бўлими бошлиғи Сардар Карабаев, маҳалла раиси ва бошқар ташкилот масъуллари иштирок этган суд ишида Ҳайит Байрамованинг туғилганлик факти белгиланди. Унга тез орада фуқаролик паспорти берилади», дейилади хабарда.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77452
Жамият
56563
Жамият
55748
Жамият
50821
Жамият
//
Изоҳ йўқ