Сувни вирус ва бактериялардан 99,99 фоизгача тозалайдиган технологиялар таклиф қилинди

Сақлаш
21:48 / 28.03.2022 744 0

Швейцариянинг SymbioSwiss компанияси арзон, сувни тозалашнинг энг янги технологияларини тақдим этиш бўйича ўз таклифларини берди. Бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, ушбу технологиялар электролиз орқали сувни 99,99% гача вируслардан, шу жумладан COVID-19, бактериялар ва бошқалардан тозалайди. Улардан фойдаланиш учун фақат сув, туз ва электр энергияси керак бўлади. Маҳсулот кимёвий ишловдан кўра арзонроқ ва экологик тозалиги билан муҳим аҳамиятга эга. Ускуналардан шифохоналар, мактаблар, болалар боғчалари ва меҳмонхоналар каби ижтимоий объектларда самарали фойдаланиш имконияти мавжуд.

 

“Швейцария томони ушбу технологияларни жорий этиш учун 10 млн долларлик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам ўз таклифини берди”, дейилади хабарда.

 

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов лойиҳани амалга оширишда ҳамкорлик қилиш имкониятларини белгиланган тартибда келгусида кўриб чиқишни қайд этган.

 

Шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралари, хусусан, Инвестициялар ва ташқи савдо, Соғлиқни сақлаш, Инновацион ривожланиш, Сув хўжалиги ва бошқа вазирликлари билан ҳам ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//