Жаҳон
Бишкек милиция патруль хизмати бошқармаси ходимлари президент Садир Жапаровнинг жияни Лазат Нуркожоевани пиёдалар йўлагига машинасини қўйгани ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун жаримага тортди. Бу ҳақида бошқарма матбуот котибига таяниб, «Akipress» хабар берди.
Маълум қилинишича, Лазат Нуркожоева Қирғизистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 188-моддаси 1-бандига асосан, бошқарма томонидан машинани нотўғри қўйгани ва йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун 1000 сом (122 000 сўм) жаримага тортилган.

«Шу билан бирга, ҳайдовчи хушмуомалалик кўрсатиб, патруль ходимларига миннатдорчилик билдирди», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77816
Жамият
56755
Жамият
55982
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ