Жамият
Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги «Катта Олмазор» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг фасад қисмидаги безакли кафелларнинг усти бўялаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, маҳалладаги мазкур уйлар қурилганига 40 йилдан ошгани сабабли фасадлардаги мозаикалар ҳам таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Шу боис 2022 йил 3 март санасидаги VI-57-50-14-0-К/22-сонли «Тошкент шаҳрида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш тўғрисида»ги Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган қарор асосида пудратчи ташкилот томонидан маҳалладаги 9 қаватли уйларнинг фасадларида таъмирлаш ишлари бошланган.
«Лекин шу ерда яшовчиларнинг айримларида таъмирлаш ишларига эътироз бўлгани сабабли ҳозирда уйларнинг ён қисмидаги кафелли мозаикаларни бўяш ишлари тўхтатилган. Уйларнинг олд ва орқа қисмларидаги фасадларни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда», дейилади муносабатда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Шарофиддин
12:01 / 01.01.1970
Бир мусаввир бебурд қалб билан Бўяб ташлаб даҳо асарни, Таҳқирланган сурат устидан Берар ўзи билган рангларни. Аммоки бу сохта бўёқлар Кўчиб тушар вақт ўтган сайин; Асар тағин намоён бўлар Ҳеч бир заха кўрмагандайин. Худди шундоқ — гумроҳлик, хато Юрагимдан чекинар, аён. Ва унда илк — дилбар, мусаффо Кунлар тағин бўлар намоён. (А.Пушкин)