Жамият
Самарқанд вилоятида 250 минг АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақида вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди. Таъкидланишича, тезкор тадбир ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Маълум қилинишича, Нуробод туманида яшовчи МЧЖ раҳбари Қ. З. (1994 йилда туғилган) жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг доллар эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, сўралган пулнинг 100 минг долларини олаётган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилди.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ