Маданият
«Оскар» мукофотини топшириш маросимида комик актёр Крис Рок саҳнадан туриб Уилл Смитнинг рафиқаси — Жада Пинкетт Смит ҳақида қўпол ҳазил қилди. Бунга чидай олмаган Уилл Смит ўрнидан туриб, саҳнага чиқди ва Рокнинг юзига шапалоқ туширди. Ушбу ҳолат видеоси тармоқларда тезлик билан тарқалиб кетди.
Ҳолливуд мухбири Скотт Файнбергнинг ёзишича, Уилл Смит ўз жойига қайтиб келгач, Крис Рокга қараб шундай деди: «... оғзинг билан рафиқамнинг исмини тилга олма».
Йиғилганлар бундай хатти-ҳаракатдан ҳайратда қолишди, тушунмовчиликдан саросимага тушишди: бу ҳазилми ёки Смит ҳақиқатан ҳам ҳамкасбига зарба бердими? Скотт Файнберг воқеани ҳақиқатда содир бўлди, деб маълум қилди.

Маълум бўлишича, комик актёр саҳнада Уилл Смит рафиқасининг «жуда калта соч турмаги» ҳақида ҳазил қилган. Жада Пинкетт Смит эса ҳозирда соч тўкилишига олиб келадиган касаллик алопециядан азият чекмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Уилл Смит «Қирол Ричард» фильми учун «Энг яхши актёр» номинациясида 2022 йилги «Оскар» мукофотини қўлга киритди.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ