Жамият
28 март куни Ўзбекистонга яна 2 108 400 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Вакциналарни етказиб бериш COVAX механизми орқали UNICEF билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Маълум қилинишича, COVAX дастури доирасида қабул қилинган дозаларнинг умумий сони 19,24 миллионга етган.
COVAX — ЖССТ, GAVI ва CEPIvaccines ва UNICEF’ни бирлаштирган глобал ташаббус. UNICEF вакциналарни сотиб олиш ва етказиб беришда етакчи рол ўйнайди.
COVAX механизми доирасида, UNICEF 2022 йил ўртасига қадар COVID-19 га қарши яна 24,6 миллион доза вакцина етказиб беришни режалаштирган.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ