Сиёсат
Шавкат Мирзиёев жорий ҳафтада ЎзЛиДеП қурултойида иштирок этади. Бу ҳақда Президентнинг матбуот котиби Шерзод Асадов бугунги брифингда маълум қилди.
- Байрам кунлари ўтди. Энди тадбирларимиз кўпаяди. Жумладан, бугун фармацевтика саноатида ва Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган.
Шунингдек, ҳафта давомида стратегик соҳалардаги инвестиция лойиҳалари, “1 миллион дастурчи” лойиҳасининг ижроси, Президент мактаблари ва ихтисослашган мактаблар фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари Паралимпия ўйинлари совриндорлари билан учрашиши ҳам мўлжалланмоқда.
9 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этади, деди Шерзод Асадов.
Жамият
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77912
Жамият
56820
Жамият
56046
Жамият
51101
Жамият
//
Изоҳ йўқ