Сиёсат
Қирғиз Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Бактибек Бекболотов раҳбарлигидаги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақида Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, делегацияни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов кутиб олган.
Мудофаа вазирлиги раҳбарларининг учрашувида халқларимизни тарихан яқин қўшничилик алоқалари, ягона тарих, ягона дин, маданият ва урф-одатларимизнинг бирлиги боғлаб туриши, халқларимиз доим биргаликда ёнма-ён яшаб келишгани, давлат раҳбарларининг ўзаро ишончли ва дўстона алоқалари таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, учрашув давомида Қирғизистон Республикаси билан сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалари билан бирга мудофаа соҳасидаги ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
“Қирғиз делегациясининг ташрифи давомида мамлакатимиздаги олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти билан танишув, юртимизнинг тарихий ҳамда диққатга сазовор жойларига саёҳат ҳам кўзда тутилган”, дейилади хабарда.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ