Илм-фан
Oyina.uz Инновацион ривожланиш вазирлиги 2020–2021 йилларда қўллаб-қувватланган энг яхши стартап, амалий ва инновацион ишланмаларнинг ТОП 8 талигини жамлади.
1. “Teamwork” мобил иловаси
Масофадан иш бериш ва қидириш миллий платформаси. Ушбу мобил илова ёрдамида дунёнинг исталган жойидан IT соҳасидаги мутахассисларни онлайн топиш ва улар хизматидан фойдаланиш мумкин.
Муаллиф: Шаҳзод Мамасолиев.
2. Тарихий шаҳарларга виртуал саёҳат
Ўзбекистоннинг туристик шаҳарларига виртуал саёҳат қилиш имконини берадиган стартап лойиҳаси. Махсус кўзойнаклар орқали Хива, Бухоро ва Самарқанд каби тарихий шаҳарларга саёҳат қилиш ва мозийни ҳис этиш мумкин. Лойиҳа доирасида мазкур шаҳарларнинг ўтмиш даври тўлиқ жонлантирилади. Муаллиф: Ҳакимбой Йўлдошев.
3. Пахтани бир теримда йиғиб олиш ускунаси
Пахта хомашёсини бир теримда йиғиб олиш учун техник таянч тўпламлари ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида МХ-1,8ГВ комбинациялашган пахта териш машинаси яратилди. Ушбу техника тракторга уланган ҳолда ишлатилади. Хорижий аналогларидан фарқи – конструкциясидаги афзалликлар ва фойдаланишнинг қулайлиги. Бошқа пахта териш машиналарига нисбатан арзон, 1,3-1,4 марта кам ёнилғи сарфлайди.
Муаллиф: Рафиқ Матчонов.
4. “Nazzar” мобил иловаси
Тарихий шаҳар ва шахслар ҳақида маълумот берувчи инновацион дастур. QR коди ёрдамида смартфонингиз экранида сизга қизиқ объектнинг турли эффектлар билан тўла тасвири ва маълумоти пайдо бўлади.
Муаллиф: Бобур Раҳимов.
5. Металл қуйиш қолиплари
Маҳаллий хомашёдан тайёрланган гел кукунидан давлат стандартига жавоб берадиган металл қолиплар ишлаб чиқарилади. Янги технология асосида яратилган ушбу қолиплар импорт ўрнини босади, юқори ҳароратга чидамли ҳисобланади. Лойиҳа доирасида Кармана туманида 13 нафар киши иш билан таъминланди. Муаллиф: Таймас Мадатов.
6. Экологик хавфсиз полимер плёнка
Полимер плёнкадан экологик хавфсиз ва биопарчаланиш хусусиятига эга қадоқлаш воситаси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳанинг мақсади атроф-муҳитнинг полимер чиқиндилардан ифлосланишини камайтириш. Муаллиф: Ислом Турдиқулов
7. Фавқулодда вазиятларда кўмаклашадиган робот
Кўп қаватли биноларда ёнғин содир бўлганда ёки зилзила каби фавқулодда вазиятларда ушбу роботдан фойдаланиш мумкин. Ихчам ва енгил бўлгани боис дераза ёки зиналарда бемалол ҳаракатланади. 915 МГц частотали радио модуль оператор ва робот ўртасида ишончли алоқани таъминлайди. Автоном режимда 6 соатдан ортиқ вақт ишлайди. Соатига 5,5 км тезликда юради. Муаллиф: Алишер Шаҳобиддинов.
8. Инсон ҳаракатланиши қийин ҳудудларни кузатадиган дрон
Учувчисиз учиш аппаратлари ва ГИС технологиялари ёрдамида одам ҳаракатланиши қийин бўлган объект ва чегара ҳудудларини кузатиш имконини беради. Вазиятни таҳлил қилади, зарур маълумотларни етказади. Ушбу дрон хавфсизлик хизмати ва фавқулодда вазиятлар, чегара қўшинлари учун ёрдамчи ҳисобланади. Муаллиф: Александр Ким.
Шаҳноза ТОЖИДДИНОВА тайёрлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ