Шавкат Мирзиёев Конституция куни байрамини ўтказиш дастурини тасдиқлади

Сақлаш
17:00 / 22.11.2025 9 0

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент фармойиши қабул қилинди. Президент томонидан “Ўзбекистон Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги фармойиш имзоланди. Ҳужжат билан Конституция кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури тасдиқланди.

 

Фармойишга мувофиқ, жойларда Ўзбекистон Конституцияси куни байрамини Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик руҳига ҳамоҳанг, мазмунан бой ва халқчил тарзда нишонлашга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Хусусан, байрам тадбирларида:

 

– янги таҳрирдаги Конституцияда белгилаб қўйилган халқ ҳокимиятчилиги, инсон қадри, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат каби эзгу ғояларнинг амалга оширилаётган ислоҳотларда ўз ифодасини топаётганини кенг ёритиш;

 

– “Конституция – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, Асосий қонуннинг янги таҳрири асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда мутлақо янги босқичга ўтилганини тушунтириш;

 

– Конституция байрами арафасида таълим ташкилотларида Конституция дарсларини атоқли ҳуқуқшунослар, олимлар, суд ва адлия тизими, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбар ва ходимлари иштирокида ўтказиш белгиланган.

 

– Фармойиш Конституция кунини маърифат ва ҳуқуқий онгни юксалтириш, фуқароларда Асосий қонунга ҳурмат ва масъулият туйғусини янада мустаҳкамлаш руҳида нишонлашга қаратилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//