Жамият
Ўзбекистон президенти 18 ноябрь куни имзолаган қарор билан, экология соҳаси бўйича янги чоралар дастури тасдиқланди.
Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида мавжуд иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича зарур ташкилий-техник чора-тадбирлар тўғрисида 2025 йил охиригача таклифлар ишлаб чиқилади. Бунда:
– мавжуд иссиқхона хўжаликларининг табиий газга бўлган эҳтиёжи, мавжуд қувватлар ва тармоқларга уланиш имкониятлари таҳлил қилинади;
– иссиқхона хўжаликлари жойлашган ҳудудлардаги газ тақсимоти тармоқларининг техник ҳолати ва мавжуд қуввати хатловдан ўтказилади;
– энергия тежамкор иситиш технологияларини жорий этиш, шу жумладан, табиий газдан самарали фойдаланиш ва муқобил манбалар (биогаз, қуёш энергияси) билан уйғунлаштириш имкониятлари ўрганилади;
– табиий газ билан узлуксиз таъминлаш бўйича мавсумий графиклар, лимит ва тариф механизмлари такомиллаштирилади; иссиқхона хўжаликлари фаолиятида узилишларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.
Йил охиригача, шунингдек, мазут ва шунга ўхшаш юқори ифлослантирувчи ёқилғи турларидан фойдаланган ҳолда атмосферага зарарли моддалар чиқарилишининг олдини олиш мақсадида жавобгарлик чораларини кучайтириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш юзасидан ҳам таклифлар ишлаб чиқилади.
1-декабрдан бошлаб, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда, республика бўйича АЁҚШларда АИ-80 бензини сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Декабрь ойидан эътиборан, Тошкент шаҳрида юк ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини тиғиз вақтларда чеклаш амалиёти йўлга қўйилади. Бу тартиб жорий қилинадиган кўчаларни Ички ишлар вазирлиги белгилаб беради.
2026 йил март ойига қадар, қурилиш объектларида қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилиши ҳамда бошқа экологик чораларни назарда тутувчи “Қурилишда экологик фаолият стандарти талаблари” ишлаб чиқилади. Бу талаблар халқаро стандартларга жавоб бериши керак.
2026 йил апрелга қадар, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, шамол йўналишлари (роза ветров) ва тезлигини ҳисобга олган ҳолда қурилишни амалга оширишни назарда тутувчи стандарт ишлаб чиқилади. Бунда:
– шамол йўналишини инобатга олган ҳолда бино-иншоотларга қўйиладиган талаблар белгиланади;
– бино-иншоотларнинг жойлашуви ва шамол ўтиши ҳисобга олинади;
– қурилиш ишларини бошлашдан олдин қурилиш, экология ва кадастр органларининг хулосаларини олиш тартибини белгиланади.
“Ўзгидромет”га Тошкент шаҳрида шамол йўналишини доимий ўрганиб бориш ва шамол йўналиши тўғрисидаги маълумотларни ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиб туриш топшириғи берилди.
2025 йил ноябрь ойи охиригача “Яшил Тошкент” лойиҳасини амалга ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи тузилади.
Ишчи гуруҳ Тошкент шаҳрида кўкаламзорлаштириш, ҳимоявий ва рекреация аҳамиятига эга яшил ҳудудлар майдонини кўпайтириш, замонавий ландшафт ва шаҳар экотизимини ривожлантириш, суғориш ва парваришлаш инфратузилмасини янгилаш, энергия тежамкор ва рақамли мониторинг ечимларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.
Ишчи гуруҳ таркибига Экология қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари киритилади.
2025 йил декабрь ойи охиригача Тошкент шаҳар ўрмон хўжалигини ташкил этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқилиши керак. Бунда:
– Тошкент шаҳар ўрмон хўжалигининг вазифа ва асосий фаолият йўналишлари белгиланади;
– ўрмон хўжалигининг штат бирликлари ва моддий-техника базасини ташкил қилиш назарда тутилади.
Юқоридагилардан ташқари, дастурга қуйидаги чоралар ҳам киритилган:
– дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш учун рухсатномани коллегиал овоз бериш тартибида кўриб чиқишни йўлга қўйиш;
– республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этиш;
– ободонлаштириш хизматлари ва “Яшил ҳудуд” давлат муассасаси фаолиятини такомиллаштириш;
– Экология қўмитасининг бошқарув ходимлари фаолиятига баҳо бериб, уларни аттестациядан ўтказиш;
– Экология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаларини бино-иншоотлар билан таъминлаш.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Жамият
77389
Жамият
56508
Жамият
55706
Жамият
50756
Жамият
//
Изоҳ йўқ