Ўзбекистоннинг барча вилоятларида автомобилдан холи ҳудудлар ташкил этилди

Сақлаш
17:27 / 22.11.2025 10 0

Туризм қўмитаси маълумотларига кўра, сайёҳларга қулайлик яратиш, ҳар бир ҳудудда мазмунли дам олиш ва эркин пиёда юриш имкониятини кенгайтириш мақсадида мамлакат бўйлаб бир қатор йўналишлар “автомобилдан холи ҳудуд” сифатида белгиланди.

 

Жумладан:

 

– Бухоро шаҳри тарихий марказида Тоқи Телпакфурушон маданий мерос обектидан Арк қўрғони автотураргоҳигача бўлган қисм;

– Андижон вилояти – Хонобод шаҳридаги айрим ҳудудлар;

– Фарғона вилояти – Фарғона шаҳридаги И.Каримов номидаги санъат саройи атрофи, “Эко шаҳар” маданий дам олиш боғи, Аҳмад ал-Фарғоний истироҳат боғи, Марғилон шаҳридаги Э.Воҳидов номидаги истироҳат боғи, Қўқон шаҳридаги Ўрда майдони ва “Истиқлол туризм кўчаси” автомобилдан холи ҳудудларга айлантирилган.

 

Самарқанд вилоятида эса Самарқанд туманидаги “Конигил” туризм қишлоғида янгидан ташкил этилган туризм обектида 2,5 км узунликдаги йўл автомобилдан холи ҳудуд сифатида фаолият кўрсатмоқда. Йўлнинг кириш қисмларига автомобиль ҳаракатини тақиқловчи йўл белгилар ўрнатилган. Шунингдек, Регистон майдони ва Шоҳи Зинда мажмуасини боғловчи 1,5 км И.Каримов кўчаси ҳам автомобилдан холи ҳудуд сифатида белгиланган.

 

Бундан ташқари, қатор ҳудудларда ҳам шундай зоналар ташкил этилди.

 

Туризм қўмитасига кўра, ушбу ташаббуслар ички ва халқаро туризмни ривожлантириш, пиёда саёҳатларни кенгайтириш, тарихий ва маданий ҳудудларда хавфсиз ва қулай пиёда ҳаракатини таъминлашга хизмат қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//