Жамият
“Ўзгидромет” 2025−2026 йиллар қиш мавсуми қандай ўтиши ҳақида дастлабки об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Хабарга кўра, декабрь ойи нормага нисбатан бироз иссиқроқ бўлиши кутилмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат нормага нисбатан 1−1,5 даража баланд бўлади. Биринчи ўн кунликда ҳаво асосан илиқ, кечаси 0…+5 даража, — кундузи +10…+15 даража бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кескин ўзгариб туради. Кечаси +2…+7 даражадан 0…-5 даражагача, кундузи +12…+17 даражадан +2…+7 даражагача. Ойлик ёғингарчилик миқдори — норма атрофида ёки ундан кам бўлиши кутилмоқда.
Январь ойи умумий ҳолатда нормага яқин, айрим ҳудудларда бироз совуқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда. Биринчи ва иккинчи ўн кунликларда ҳарорат катта диапазонда ўзгариб туради — кечаси +3…+8 даражадан −3…−8 даражагача, кундузи +10…+15 даражадан −2…+3 даражагача.
Учинчи ўн кунликда аномал совуқлар кутилмоқда. Кўпчилик ҳудудларда кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража, Нукус ва Урганч атрофларида кечаси −20…−25 даражагача тушиши мумкин.
Февраль ойи кўп йиллик нормаларга яқин бўлиши кутилмоқда. Биринчи ўн кунликда аномал совуқлар давом этади. Кечаси −5…−10 даража, кундузи −3…+2 даража бўлиши прогнозланмоқда.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво сезиларли илийди — кечаси −2…−7 даражадан +3…+8 даражагача, кундузи 0…+5 даражадан +10…+15 даражагача. Жанубий ҳудудларда кундузги ҳарорат +15…+20 даражагача кўтарилиши мумкин. Ёғингарчилик — меъёр доирасида бўлади.
“Прогноз якуний характерга эга эмас, об-ҳаво шароитларига мувофиқ ўзгаришлар бўлиши мумкин”, — дейилади хабарда
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Жамият
77389
Жамият
56508
Жамият
55706
Жамият
50756
Жамият
//
Изоҳ йўқ