Спорт
Ўзбекистон делегацияси VI Ислом бирдамлиги ўйинларидаги иштирокини муваффақиятларга эришиб, катта натижалар билан якунлади. Саудия Арабистонининг Риёд шаҳри мезбонлик қилган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза медали қўлга киритиб, жами 96 та медаль билан 57 мамлакат орасида иккинчи ўринни эгаллади.
7 ноябрда старт олган мусобақа 21 ноябрь куни ниҳоясига етди. Сўнгги кунда Ўзбекистон спортчилари яна учта медаль қўлга киритди. Жиу-житсу бўйича −62 кг вазн тоифасида Сарварбек Раҳмонбердиев бронза медалига эга бўлди.
Пара пауэрлифтингда 134 кг тошни кўтарган Қудратой Тошпўлатова кумуш медални қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги оғир вазн тоифасида Бекзод Жамилов бронза медали билан мусобақани якунлади. Шу тариқа, мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси 1 та кумуш ва 2 та бронза медали қўшиб қўйди.
Кумуш медаль:
Қудратой Тошпўлатова (пара пауэрлифтинг, оғир вазн тоифаси)
Бронза медаллари:
Сарварбек Раҳмонбердиев (жиу-житсу, −62 кг) Бекзод Жамилов (пара пауэрлифтинг, оғир вазн тоифаси)
Мусобақа якунларига кўра, Туркия 72 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистон 29 та олтин, 35 та кумуш ва 32 та бронза билан иккинчи поғонадан жой олди. 29 та олтин, 19 та кумуш ва 33 та бронза қўлга киритган Эрон учликни якунлади.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Спорт
Жамият
77389
Жамият
56508
Жамият
55706
Жамият
50756
Жамият
//
Изоҳ йўқ