Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ноқонуний ер сотмоқчи бўлган уч нафар фуқаро қўлга олинди.
Хусусан, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари ходимлари “H.S.” фермер хўжалиги раҳбари О.Н.ни хўжаликнинг 20 гектар сувли ер майдонини фуқаро М.га 230 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлаган.
Худди шундай, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “З.М.” фермер хўжалиги раҳбари М.Р. хўжаликнинг 1 гектар ғалла экин ер майдонини 8 000 АҚШ доллари эвазига боғдорчилик йўналишида фуқаро А.нинг номига ўтказиб беришни ваъда қилиб, 6 100 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро Ғ.К. Мирзаобод тумани ҳудудидан “Ёшлар меҳнат гузари” биносини қуриш учун ажратилган 40 сотих ер майдонининг 6 сотихини фуқаро С.га 6 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Айни вақтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ