Юлдуз Усмонова мухлисларидан узр сўради

Сақлаш
21:32 / 25.03.2022 1236 1

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концертида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.

 

Таъкидланишича, ўрганиш ишлари ушбу концерт дастурини ташкил этган “MEDIA MY GRAND” масъулияти чекланган жамияти раҳбарияти, «Халқлар дўстлиги» санъат саройи маъмурияти ҳамда хонанда ва унинг продюсери иштирокида ўтказилган.

 

Унга кўра, концерт дастурининг кечки сеансида бадиий дастурнинг 2-блогида хонанда томонидан «Она» қўшиғи куйлаш жараёнида, саҳнадан пастки ўриндиқларда ўтирган номаълум томошабин тарафидан хонандага баланд овозда мурожаат қилинган, аммо хонанда мазкур мурожаатнинг мазмунини тушунмаган. (Юлдуз Усмонова: мендан қандайдир қўшиқни сўради деб ўйладим) Хонанда томонидан қўшиқни куйлаш давом эттирилган. Бироқ, залда ўтирган бир нечта томошабин баланд овозда хонандага такрор мурожаат қилгандан сўнг, бу орада бошқа томошабинлар баланд овозда хонандага мурожаат қилаётган томошабинларга эътироз билдиришни бошлашган, хонанда томошабинлар ўртасида жанжал чиқмаслиги учун куйлашни тўхтатиб, нима масала бўлаётганлигига ойдинлик киритган. (Юлдуз Усмонова: концертни атай бузиш учун, томошабинларга халақит бериш мақсадида, «заказной» ёлланган «томошабин»лар деб ўйладим)

 

Хонанда Ю.Усмонова бошқа томошабинларга халақит бераётганларга ҳиссиётга берилган ҳолда, қаттиқ гапирганлигини, у ўша пайтдаги асл вазиятни нотўғри тушунганини, мухлисларини жуда яхши кўришини, томошабинларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳурмат қилишини, унинг айтган сўзлари мухлисларига тегишли эмаслигини, ўша кундаги тушунмовчилик учун узр сўрашини таъкидлаб ўтган.

 

«Федерация томонидан хонанда Юлдуз Усмонованинг сўзларида касб этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинмаганлик ҳолати (лицензия талабларига риоя қилиш) юзасидан тегишли сўров кўриб чиқилиши учун Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасасига юборилди», дейилади хабарда.

1 Изоҳ

Lisenziyasi onllsin

12:01 / 01.01.1970

Tomoshabinlarga hurmatsizlik qildi

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//