Жамият
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
Қайд этилишича, эртага, шанба куни Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳаво кириб келади. Республика шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида кун иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15 даража илиққача пасаяди.
25 ва 26 мартда республиканинг айрим жойларида шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Дам олиш кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, қор кўчиши хавфи бор.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
78195
Жамият
56941
Жамият
56197
Жамият
51239
Жамият
//
Изоҳ йўқ