Фарғонада атмосферага зарар етказаётгани сабаб 2 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди

Сақлаш
14:51 / 25.03.2022 819 0

Атмосфера ҳавосига етказилаётган зарар сабаб 2 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, давлат экология қўмитаси томонидан Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган корхоналарнинг табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя этилиши устидан ўрганиш олиб борилган.

 

Ўрганишга Ихтисослаштирилган таҳлилий назорат марказининг мобиль лабораторияси жалб қилиниб, ҳудуддаги атмосфера ҳавосидан намуналар олиниб, таҳлил ишлари амалга оширилган. Унга кўра, аммиак моддаси 4 та нуқтада – 1,5 дан 23,6 мартагача ҳамда водород сулфиди моддаси 2 та нуқтада - 3,2 дан 4,6 мартагача белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланган.

 

Ўрганиш якунида цемент ишлаб чиқарувчи “Moderna Cement Industries” МЧЖ ҚК ҳамда гипс ишлаб чиқарувчи “Цемент хом-ашё савдо” МЧЖда мавжуд чанг-газ тозалаш ускуналари носозлиги туфайли иш фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//