Самарқандда сохта “Бизнес тренингчи”лар ушланди

Сақлаш
14:30 / 25.03.2022 1139 0

Самарқанд шаҳрида интернет орқали бизнес қилишни ўргатишини фуқароларнинг катта миқдорда пул маблағларини олиб, ваъдасини бажармаган корхона масъуллари ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.А. ва бошқалар “L-N.S.” хусусий корхонасини ташкил этишиб, фуқароларни интернет тармоғи орқали бизнес қилишга ўргатиш ниқоби остида фаолият юритган.

 

 Аммо уларга ваъда қилинган маҳсулотларни етказиб бермасдан ёки чет элга туристик саёҳатларни ташкил этмасдан 110 нафар фуқаронинг 29 148 АҚШ доллари ва 349,1 миллион сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//