Хитойдаги жамғарма Ўзбекистонга коронавирус ва бошқа юқумли касалликларни аниқлайдиган мобил лаборатория етказиб беради

Сақлаш
23:26 / 24.03.2022 825 0

COVID-19 вирусини аниқловчи “Huo-Yan Air” лаборатория мажмуаси Хитой Халқ Республикаси “Mammoth Foundation” жамғармаси томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигига беғараз тақдим этилди. 

 

Келишувга асосан 350 000 АҚШ доллари қийматидаги мобил лаборатория Ўзбекистонга беғараз етказиб берилади.

 

“Huo-Yan Air” лабораторияси бир кунда 10 мингта намунани текшириш имкониятига эга бўлиб, фавқулодда вазиятларда тезкорлик билан ишларни ташкил қилиш учун шароит яратади. Мазкур лабораторияни фавқулодда вазият юз берган ҳудудга етти кун ичида ўрнатиб, ишга тушириш мумкинлиги алоҳида аҳамиятга эга. Яъни лаборатория учун ер майдонини тайёрлашдан электр тармоқларига улаб, ишга туширишга бир ҳафта вақт кетади. Лаборатория модуллардан иборат бўлиб, уни талабга кўра ўзгартириш имконияти мавжуд, электр истеъмоли кам, қадоқлаб ташиш қулай, вақт ўтиб, эскирганидан кейин биопарчаланиш хусусиятига эга. Мазкур замонавий қурилма нафақат коронавирус касаллигини, балки бошқа юқумли касалликларни аниқлаши мумкин.

 

Лаборатория юртимизга етиб келганидан сўнг ускуналарни бошқариш ва фойдаланиш бўйича тренинглар ҳамда ўқитиш жараёнларини ташкил этилади. Мобил лаборатория Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология ва жамоат саломатлиги хизматига топширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//