Жамият
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.
Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.
Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.
Жаҳон
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Иқтисод
77611
Жамият
56654
Жамият
55857
Жамият
50917
Жамият
//
Изоҳ йўқ