Маданият
«Самарқанд аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан «Самарқанд-Внуково» йўналишидаги авиарейс билан учиб кетаётган фуқаро И.Х. «яшил» йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида, унга тегишли багаж сумкасидан олиб кетиш учун махсус рухсатнома талаб этиладиган ҳайкалча борлиги аниқланди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Самарқанд вилоят маданий мерос бошқармаси хулосасига кўра, ҳайкалча ХIХ асрнинг иккинчи ярми — ХХ аср биринчи ярмида яратилган.
Божхоначиларнинг сергаклиги туфайли ҳайкалча Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетилишининг олди олиниб, мазкур ҳайкалча ўрнатилган тартибда Самарқанд давлат музей-қўриқхонасига топширилди.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Маданият
Маданият
Илм-фан
78127
Жамият
56913
Жамият
56162
Жамият
51212
Жамият
//
Изоҳ йўқ