ЙПХ машинаси устида юрган боланинг отасига чора кўрилди

Сақлаш
22:39 / 24.03.2022 816 0

Ижтимоий тармоқларда нотаниш йигитнинг тўхтаб турган ЙПХ машинасининг устида юргани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, 25 январь куни Қўнғирот тумани, Ипак йўли кўчасида вояга етмаган бола йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли бўлган, тўхтаб турган «Лаcетти» русумли махсус хизмат автомобилининг устига чиққан. Унинг мазкур хатти-ҳаракатлари дўсти томонидан тасвирга олиниб, ижтимоий тармоққа тарқатилган.

 

Суриштирув натижасида ҳуқуқбузарликни 2005 йилда туғилган Б.Т. содир қилгани аниқланган. Ҳудудий профилактика инспектори томонидан тўпланган ҳужжатлар вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси томонидан ўрганилиб, ушбу вояга етмаган боланинг отаси Ж.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) биринчи қисми тартибида БҲМнинг бир баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//