USAID ССВга туберкулёзни бир кунда аниқлайдиган 16 та экспресс-диагностика ускунасини совға қилди

Сақлаш
22:23 / 24.03.2022 718 0

Роберт Кох томонидан 1882 йил 24 март куни сил касаллиги патогени аниқлангани муносабати билан шу кун Жаҳон силга қарши кураш куни этиб белгиланган.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо мамлакат сифатида 53 давлат орасида силга қарши курашиш дастурининг бажарилиш натижалари бўйича 2-ўринни эгаллайди.

 

“Авваллари юртимизда туберкулёзни аниқлаш учун 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Ҳозирги кунда эса бу касалликка генно-молекуляр усули орқали бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда.

 

Юртимизда сил билан касалланиш кўрсаткичи 2,5 баробарга, ўлим кўрсаткичи 6-8 баробарга қисқарди.  Ўз навбатида, даволаш самарадорлиги 91,2 фоизга етказилди. Дунёда ушбу кўрсаткич 85 фоиз эканини инобатга олсак, натижа кўлами янада яққолроқ кўзга ташланади”, дейди Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наргиза Парпиева.

 

Таъкидланишича, бу борада USAID Ўзбекистонга яқиндан кўмак бериб келмоқда.  Хусусан, мазкур агентлик томонидан сўнгги олти ой давомида мамлакатимизга умумий қиймати қарийб 700 минг АҚШ долларига тенг туберкулёзни тезкор диагностика қилишга мўлжалланган GeneXpert тизимларини беғараз тақдим этилган. Ушбу ускуналар саноқли соатлар  ичида тиббий тест натижаларини тақдим этиш имконига эга.

 

GeneXpert тизими, шунингдек, касалликнинг маълум бир турини даволаш учун буюриладиган антибактирал препаратларга чидамлиликни текширишга ҳам ёрдам бериб, шифокорларга бемор учун энг самарали дори-дармонларни танлаш, қолаверса, касалликни эрта аниқлаш ва ўз вақтида муолажа қилиш имконини беради. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//