Иқтисод
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг маълум қилишича, Ўзбекистонда шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган.
Маълум қилинишича, 2022 йил 24 март куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг очиқ биржа савдоларига қўйилаётган шакар ҳажмининг сотувчи корхоналар томонидан қарийб 50 фоизга оширилиши эвазига шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи аввалги савдо кунига нисбатан маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 101,3 минг сўмдан 8 735,8 минг сўмгача, яъни 14 фоизга пасайди. Сўнгги икки савдо кунларида шакарнинг биржадаги нархи қарийб 30 фоизга арзонлашган.
Шакарнинг биржадаги нархининг пасайишига бозор воситаларини қўлланилиши, жумладан биржанинг шакар сегментида таклиф даражасини оширилиши ҳисобига эришилган.
Хусусан, 24 мартда биржа савдоларига жами 3 200 тонна шакар қўйилган бўлиб, улардан 2874 тоннаси, яъни 90 фоизи сотилди. Бунда, биржа савдолари орқали "Хоразм шакар" МЧЖ томонидан 1 600 тонна ва "Ангрен шакар" МЧЖ томонидан 1 274 тонна шакар сотилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ