Қашқадарёда байрамда рақсга тушаётган ўқувчи қиз хушидан кетиб, вафот этди

Сақлаш
18:02 / 24.03.2022 2340 0

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидаги мактабда ўтказилган байрам тадбирида ўқувчи қизнинг йиқилиб тушиб, вафот этгани тасвирланган видео тарқалди.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Азизбек Яздурдиев воқеа 2022 йилнинг 19 март куни тумандаги 33-сонли мактабда содир бўлганини тасдиқлаган.

 

«Чандир қишлоғидаги 33-сонли мактабда 19 март куни Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтган. Тадбирда қизлар иштирокида рақс саҳнаси намойиш этилган. 10-синф ўқувчиси шу пайт ерга йиқилиб тушиб, ҳушини йўқотган. Ўқувчи қизнинг аввалдан эпилепсия касаллиги бўлган. Бироқ яқинлари унинг бу касаллигини ошкор этишни исташмаган. Ҳушини йўқотган қиз шифохонага боргунча, йўлда вафот этган», — дейди Азизбек Яздурдиев.

 

Азизбек Яздурдиевнинг қўшимча қилишича, ўқувчи қиз оиладаги уч нафар фарзанднинг иккинчиси бўлган. Ҳолат ИИБ ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ўрганилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//