Жамият
Давлат хизматлари агентлигининг Иштихон туман бўлими мутахассиси тадбиркордан пора олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида Департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Давлат хизматлари агентлигининг Иштихон туман бўлими катта мутахассиси Б.Р., “Б.С.” МЧЖга иссиқхона учун ажратилган ер майдонини танишлари ёрдамида тикувчилик ва пишириқ ишлаб чиқариш цехи қуришга ҳужжатларни тайёрлаб беришни 12 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилган. У 6 000 АҚШ долларини таниши Ш.Р. орқали олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
77875
Жамият
56793
Жамият
56018
Жамият
51074
Жамият
//
Изоҳ йўқ