Жамият
Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Шавкат Ҳамдамов «Muslim.uz» Youtube каналига берган интервьюсида Умра нархининг оширилишига изоҳ берган.
«Рамазон ойи Умраси учун нархлар ошади. Бунгача зиёратчилар бир марталик 17 миллион 790 минг сўм тўловни амалга ошириб, сафарга борди. Рамазон ойида эса нархлар ошади, ой тугаши билан нархлар аввалги қийматига қайтади», – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идораси халқаро алоқалар бўлими мудири Шавкат Ҳамдамов.
Ҳамдамовнинг айтишича, бу Ўзбекистон томони ташаббуси эмас, балки ушбу ойда сафар талаби бўлган мусулмонлар сони кўпайиши туфайли, Саудия Арабистонида нархлар қимматлайди. Худди шу шароит сақланиб қолади, лекин жойлашувда битта хонада 2 киши эмас, балки 4 киши бўлиши мумкин.
«Умра сафарини ташкил этиш шу йилнинг 22 январь санасидан қайта тикланган бўлиб, 20 мартгача давом этди. Маблағларни тўлаб, лекин пандемия туфайли сафарга бора олмаган 23 минг фуқаро учун ушбу давр оралиғида Умра ташкил этилди», – дейди у.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ